Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда газ пулини олдиндан тўлаган фуқарога 6 миллион қарз ёзилди

Самарқандда газ пулини олдиндан тўлаган фуқарога 6 миллион қарз ёзилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Чортут маҳалласида истиқомат қилувчи Акмал Маматов коммунал тўловларни, жумладан газ тўловларини ҳамиша ўз вақтида ойлик маошлари ҳисобидан тўлаб боради.

Аммо яқинда туман газ таъминоти корхонасидан унга тўлов қоғози жўнатилди. Унда айтилишича, Маматовнинг 6 100 000 (олти миллион юз минг) сўм миқдорида газдан қарздорлиги мавжуд.

Бундан норози бўлган фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига шикоят аризаси билан мурожаат қилади. Ариза Пастдарғом туман жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, тумангаз идораси базасидан юборилган код рақами ва унда кўрсатилган сумма фуқарога тегишли эмас. А.Маматовга қарашли абонент коди газ ҳисоблагичи кўрсаткичларига кўра, тўлов патталари қайтадан ҳисоб-китоб қилинди. Натижада, Маматов қарздор эмас, аксинча олдиндан тўлови борлиги маълум бўлди.

Муаммо ижобий ҳал этилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг