Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ЙПХ ходимини дўппослаган муштумзўр аниқланди (видео)

Самарқандда ЙПХ ходимини дўппослаган муштумзўр аниқланди (видео)

Кадр: «UTube»

2018 йилнинг 14 январь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан автомобиль ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал ҳолати акс этган видеотасвир жойлаштирилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ушбу ҳолат тезкорлик билан ўрганилди. Маълум бўлишича, «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси Иштихон туманида яшовчи У.Д.Э. йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомашинани бошқарган.

Йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабларига итоат қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, йўлдаги тирбандликлардан ўтиб кетиш имконияти бўлмаганидан мажбуран тўхтаган. Ушбу жойга етиб келган ЙПХ ходимлари ҳайдовчи У.Д.Э.дан автомобиль салонидан спиртли ичимлик хиди келгани туфайли рулдан тушиб ҳужжатларни тақдим қилишини сўраган.

Шу вақт автомашина салонида ўтирган Қўшработ туманида яшовчи якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Т.С.А. (1992 йилда туғилган) ЙПХ катта инспектори Ш.М. олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз унга мушт туширган ва оёқлари билан тепган. Воқеа жойига наряд чақирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Экспертиза хулосаларига асосан, ҳайдовчи У.Д.Э. спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва катта инспектор М.Ш.У.га тан жароҳати етказиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабига итоат қилмагани учун тўпланган материаллар қонуний ҳал қилиниши учун прокуратура органларига юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг