Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандлик қаҳрамон Россия медалига муносиб кўрилди

Самарқандлик қаҳрамон Россия медалига муносиб кўрилди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида юз берган ёнғинда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани, Чорвадор қишлоғида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нуриддин Қирғизов уй ёнаётганини кўриб, дарҳол у ерда қолиб кетган қарияни қутқаришга шошилгани ва натижада оғир куйиш жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик.

Ёнғин вақтида жасорат ва фидокорлик кўрсатгани учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.Қирғизов Россия Федерацияси Ёнғинга қарши курашиш кўнгиллилар жамиятининг «Княз Александр Львов» номли медали ҳамда Пушкин шаҳар округи бошлиғидан диплом берилган, шунингдек, Пушкин ёнғин-қутқарув гарнизони бошлиғи томонидан миннатдорлик эълон қилинган.

Мукофотлар Н.Қирғизовга Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш ва хокимият ходимлари томонидан топширди.

Ҳозирги вақтда Н.Қирғизовга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг