Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанднинг икки туманида солиқ инспекцияси бошлиқлари ўзгарди

Самарқанднинг икки туманида солиқ инспекцияси бошлиқлари ўзгарди

Фото:«Xabar.uz»

Самарқанд вилоятининг икки туманида бош солиқчилар ўзгарди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Синдоров Зафар Болманович– Самарқанд тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1994 йили Самарқанд молия техникуми, 1999 йили Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, 2002 йили Банк-молия академиясини тамомлаган. 

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

Солиқ тизимидаги фаолиятини Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси, Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини назорати бўлими иш юритувчиси лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаган.

Эшмуродов Шерзод Синдарович – Булунғур тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. Ш.Эшмуродов 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2008 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси, бўлим бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг