Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

СамДУга киритиб қўйишни ваъда берган «уддабурон» қўлга тушди

СамДУга киритиб қўйишни ваъда берган «уддабурон» қўлга тушди

Фото:«Xabar.uz»

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 24 яшар фуқаро А.И. ёш бўлишига қарамасдан, «уддабуронлик»нинг ҳадисини олган: маҳалладоши фуқаро Д.М.ни алдаб, унинг ўғли Ш.Р.ни Самарқанд давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилади.

«Даракчи» нашрининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига асосланиб ёзишича, бунинг учун  2018 йилнинг ёзида Д.М.дан 2 минг 700 АҚШ доллари ва 13 миллион 200 минг сўм пулларини олган. Бироқ келишилганидек ваъда бажарилмаган. Ш.Р. ўқишга киритилмаган, пуллар ҳам қайтарилмаган.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 19 февраль куни фуқаро Д.М. Пастдарғом тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг