Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент «Меҳр» операциясини ўтказиш осон бўлмаганини айтди

Президент «Меҳр» операциясини ўтказиш осон бўлмаганини айтди

Фото: ЎзА

Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашув чоғида «Меҳр» операцияси доирасида Суриядан Ўзбекистонга қайтиб келган аёл ҳам сўз олди ва Ватанга олиб келинган барча аёллар ва болалар номидан ўз миннатдорлигини билдирди.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ушбу операцияларни амалга ошириш осон бўлмагани, кўп тўсиқлар ва қийинчиликлар билан уддасидан чиқилганини таъкидлади.

«Бир сафар юртдошларимизни Суриядан олиб келаётган самолёт Туркия осмони устидан учиб ўтаётганда бизга қараб турк ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолёти учирилди ва Туркия ҳудудини тезда тарк этишни талаб қилди. Кейин биз ноилож самолётни қўндириш учун тезда бошқа жой қидирдик ва энг яқин Озарбойжонга қўндиришга рухсат олдик. Шундан сўнг ўзим шахсан Туркия Президенти Эрдоган жаноби олийларига қўнғироқ қилдим. Музокаралардан кейин, самолётимиз яна учишда давом этди.

Гарчи адашган бўлишса ҳам, лекин улар ватандошларимиз-ку. Улар учун ким билан бўлса ҳам музокара олиб боришга тайёрман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг