Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саратон келтириб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотлар номи айтилди

Саратон келтириб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотлар номи айтилди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Буюк Британиянинг ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматлари сифатини назорат қилишга ихтисослашган «Which» журналининг ёзишича, экспертлар саратонни келтириб чиқариши мумкин бўлган энг хавфли маҳсулотлар номини айтдилар. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Шундай қилиб, ошқозон ва ичак саратонини келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотлари орасида қайта ишланган қизил гўшт ҳам бор. Ишлаб чиқарувчилар канцероген ҳисобланган нитрат ва нитритлар билан унинг сақлаш муддатини узайтиришга ва таъмини ўзгартиришга ҳаракат қиладилар. ЖССТнинг қайд этишича, кунига 50 грамм қайта ишланган гўшт истеъмол қилиш саратонга чалиниш эҳтимолини 18 фоиз оширади.

Саратон келтириб чиқарувчи яна бир омил шакар истеъмол қилишдир. Олимлар шакар ва онкология ўртасида қандайдир боғлиқлик борлигини исботламаган бўлишига қарамай, ширинликларни кўп истеъмол қилиш семиришга олиб келади, семириш эса саратонга чалиниш хавфини кучайтиради.

Мақола муаллифларининг ёзишича, пестицидлар, ширинлаштиргичлар ва озуқавий қўшимчаларнинг канцерогенлигини исботлашга кўп уринилган бўлишига қарамай, буни исботлайдиган далил йўқ.

Саратонга чалинишнинг олдини олиш мақсадида экспертлар кўк чой, сариқ имбир (зарчўва), анор, ёғли балиқ, черника, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг