Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони қиролликдаги дўконларда хорижликларнинг ишлашини тақиқлади

Саудия Арабистони қиролликдаги дўконларда хорижликларнинг ишлашини тақиқлади

Саудиялик аёллар Ар-Риёддаги савдо марказида.

Фото: AP

Саудия Арабистони Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб фақатгина ўз фуқаролари иш билан таъминланадиган дўконларнинг рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг СПА ахборот агентлиги вазирлик расмий вакили Холид Хайлнинг сўзларига таяниб маълум қилди, дея ёзмоқда «РИА Новости».

«Фақатгина Саудия фуқаролари ишлайдиган дўконларнинг рўйхатига 12 турдаги савдо корхоналари, шу жумладан соат, кўзойнак, тиббий асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, мебел, кийим-кечак, автомобил салонлари ва эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконлар киради», — дейди Хайл.

Унинг сўзларига кўра, вазир Саудия аёлларини дўконларда ишлаш учун ёлламоқчи эканини тасдиқлаган.

Шунингдек, Ўмон султонлиги ҳам ўз фуқароларини иш билан таъминлаш мақсадида ўнга яқин соҳада хорижликларнинг ишлашини тақиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг