Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат битта қонунни рад этди

Сенат битта қонунни рад этди

Фото: «Uza.uz»

Бугун – 2019 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда, деб хабар берди «ЎзА».

Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев очиқ деб эълон қилди.

Ялпи мажлис кун тартибига 23 масала киритилган бўлса, кеча уларнинг 15 таси кўриб чиқилди. 14 қонун маъқулланди ва 1 қонун рад этилди.

Маъқулланган қонунлар ичида «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида», «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида», «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги янги қонунлар бор. Шунингдек, айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда айрим халқаро ҳужжатларни ратификация қилишга оид қонунлар ҳам маъқулланди.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун эса айрим камчиликлари туфайли рад этилди.

Айни пайтда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиевнинг тузилма 2018 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботини эшитмоқда.

Бундан ташқари, мажлисда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ахбороти, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳисоботи эшитилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарларига парламент сўровлари юборилиши ҳам кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг