Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тожикистонлик давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тожикистонлик давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 август куни «Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ Давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, қардош Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш борасидаги фаол ва самарали фаолияти, мамлакатларимиз орасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кўп томонлама стратегик шерикчиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун қуйидагилар орденлар ва фахрий унвонлар билан мукофотланди:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Қоҳир Расулзода - Тожикистон Республикаси Бош вазири

Сирожиддин Муҳриддин - Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Низом Қосим -Тожикистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси

Ташпулат Гулмуродов - Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари малакасини ошириш институтининг кардиожарроҳлик кафедраси мудири

«Дўстлик» ордени билан

Али Муҳаммадиев - Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Қўлёзмалар мероси фондининг бўлим мудири

Ифтихор Ширинджонович Джураев - Тожикистон Республикаси Геодезия ва ер бошқаруви давлат қўмитасининг чегараларни делимитация ва демаркация қилиш давлат геодезия назорати инспекцияси бошқарма бошлиғи

Рахим Марупов - Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг С.Умаров номидаги физика ва техника институти бош ходими

Ҳасан Бердиқулов - Тожикистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан

Адҳам Холиқов - «С.Айний номидаги опера ва балет академик театри» давлат муассасаси бадиий раҳбари

Давлат Холов - Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг «Фалак» давлат ансамбли бадиий раҳбари

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг