Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев бугун бош вазир ҳамроҳлигида Олмазор туманига боради

Шавкат Мирзиёев бугун бош вазир ҳамроҳлигида Олмазор туманига боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади ва бир неча объектларга ташриф буюради, деб хабар берди «Kun.uz».

Қайд этилишича, давлат раҳбари пойтахтнинг Олмазор туманига бориши кутилмоқда. Президентга бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилади.

Президент ташриф давомида Талабалар шаҳарчасида амалга оширилган ишлар билан танишади, Инновацион ривожланиш вазирлиги учун қурилаётган янги бинони бориб кўради, туманда амалга ошириладиган ишлар лойиҳаларини кўздан кечиради. 

Куннинг иккинчи ярмида Олмазор тумани раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар ва мутасаддилар билан учрашув ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг