Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ислом Каримов Қашқадарёга раҳбарлик йилларида вилоят иқтисодиётини кўтариш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўлида кўп ишлар қилгани ёдга олинди.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Тадбирда нуронийлар ҳам иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг