Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерободда «светчи» абонентнинг бир миллион сўм пулини «туя қилди»

Шерободда «светчи» абонентнинг бир миллион сўм пулини «туя қилди»

Фото: «Xabar.uz»

Шеробод туман «Меҳробод» маҳалласида яшовчи фуқаро Ўроқбобо Пардаев Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича, у электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлишига қарамай, туман энергия таъминоти корхонаси томонидан бир миллион сўм қарздорлик ҳисобланган.

Ўрганиш натижасида унинг тўловлари назоратчи томонидан абонент ҳисоб рақамига тушириб берилмагани аниқланди. Федерациянинг туман жамияти ходимлари аралашувидан сўнг муаммо ижобий ҳал этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг