Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шукрулло: «Мақтовлар тизимига тушиб қолмаслик керак» (видео)

Шукрулло: «Мақтовлар тизимига тушиб қолмаслик керак» (видео)

Фото: «Uza.uz»

ЎзА «Гурунг» туркум суҳбатларини йўлга қўйгани ва унда умрининг 17 йилини қамоқда ўтказган ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) билан суҳбат қилингани ҳақида хабар бергандик.

Бу галги суҳбатга салкам 100 ёшни қарши олаётган Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло таклиф этилди.

«Мен нимага шоир бўлганман, нимани ёзишим керак бўлган? Инсон, аввало, шуни билиши керак», дея сўз бошлаган Шукрулло домла.

Шон-шуҳрат лаззатин бошимдан кўтар,

Қалбимга халқимнинг ташвишини сол.

Шоир, ёзувчи, олимни биринчи ташвишга солган нарса халқнинг тақдири. Шоир ҳаммасини шу билан боғлаши керак. Шу халқнинг дардини куйлаш биринчи қўлимга қалам олиб, шеър ёзишимда қалбимга нидо бўлган. Сизга, аввало, қаердан пайдо бўлди ижод қилиш фикри деган савол бўлиши мумкин. Убайдуллохон Хўжаев адвокат менинг холаваччам бўлган. Мен шу одамдан бошқачароқ бўлишим мумкинмиди? Шуни ўйлаганман ва шеърларимни қай тариқа ёзишимни белгилаб олдим. Мен баъзи сиёсий жараёнларни ёқламадим. Бу ўша давр раҳбарларини ўйлатиб қўйди. Бу ҳозирги сиёсатимизга зид йўлга кириб кетди, дейишди ва қамаб қўя қолишди.

Журналистнинг «Ёзувчининг ютуғи нимада?», деган саволига:

— Аввало халқнинг дарди билан яшаши керак. Мени халқдан бошқа ташвишим бўлган эмас. Яхши кунларимиз ҳам ўтди. Худога шукр эътибор ҳам топдик. Қамоқларниям кўрдик. Аммо ҳақиқат, халқпарварлик ҳамиша ғолиб чиқади. Осонлик билан ёзувчи бўлмайди одам. Мақтовлар тизимига тушиб қолмаслик керак, — дейди ёзувчи.

Суҳбатнинг тўлиқ шакли қуйидаги видеода:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг