Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда икки «Нексия» тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди

Сирдарёда икки «Нексия» тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди

Жорий йилнинг 3 март куни «Нексия-2» русумли автомашинаси Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи магистрал йўлида «Нексия-3» русумли автомашинасининг олд қисмига урилиши оқибатида 3 нафар шахслар вафот этишган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти прокуратураси хабар берди. 

Шу ва шунга ўхшаш кўнгилсизликларни камайтириш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасидаги фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинган.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатлар ва қонун бузилишлар бўйича 377 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, натижасига кўра 53 нафар ходимлар интизомий жазога тортилган, 21 нафари лавозимидан озод этилиб, 2 нафари ички ишлар органларидан бўшатилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари орасида ҳамон коррупцион жиноятлар давом этиб келаётганлиги, фуқароларга нисбатан асоссиз ва ноқонуний маъмурий баённомалар тузиш ҳолатларига барҳам берилмаётганлиги айтилди.

Вилоят прокуратураси томонидан маъмурий қарорларни қонунийлиги юзасидан ўтказилган текширишда 87 та ноқонуний қарорларга протест келтирилиб, бекор қилинди, 55 нафар фуқароларни бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг