Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш тизимида мукофотлар ўз эгаларига топширилди

Соғлиқни сақлаш тизимида мукофотлар ўз эгаларига топширилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида мамлакат осойишталигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари — фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида тиббиёт соҳасининг фидойи вакиллари ҳам бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида улардан бир гуруҳига ушбу юксак мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирок этиб, йиғилганларни Мустақилликнинг 27 йиллик байрами билан табриклаб, орден ва медалларга сазовор бўлганликлари муносабати билан самимий қутлади.

Яна бир муҳим жиҳат, тиббий хизмат кўрсатишдан тортиб, соҳа вакиллари ҳуқуқини ҳимоялаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни янада кучайтиришга қаратилган концепция устида иш олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг