Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон президентининг 3-июлдаги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазири раҳбариятида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Улуғбек Собиров Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 1974-йилда туғилган. 1997-йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013-йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Шунингдек, Шоҳруҳ Шораҳметов ҳам вазир ўринбосари лавозимини эгаллади. 

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Ш.Шораҳметов 1977-йилда туғилган. 1998-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999-йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ҳатто, солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Азизов Абдулла Абдисаломович ҳам соғлиқни сақлаш тизимига «сафарбар қилинди».

Аввалроқ, Элмира Боситхонова ҳам вазирлик раҳбариятига қайтгани хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг