Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9 мартни Юриш куни деб эълон қилди (фото)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9 мартни Юриш куни деб эълон қилди (фото)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 9 март куни республикада Юриш куни деб эълон қилинди.

Шу куни барча тиббиёт муассасаларида, шаҳар ва туманларнинг марказий ҳиёбонлари, маҳалла гузарларида оммавий юриш тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар берди.

Оммавий юришда тиббиёт ходимлари билан биргаликда қатор идора ва ташкилотлар вакиллари, турли ёшдаги аҳоли вакиллари жалб қилинди. Оммавий тадбир ўтказиш жойларида, маҳаллаларда юришнинг инсон организмига ижобий таъсири тўғрисида мутахассисларнинг суҳбатлари ташкил этилди. 

Мутахассислар фикрига кўра, оддий юриш (ҳафтасига камида 8 километр юрганда) юрак қон-томир касалликлари хавфини 31 фоизга ва ўлим хавфини 32 фоизга қисқартиради.  Юриш кўкрак бези саратони ва икки турдаги қандли диабет касаллигига чалинишни камайтиради. Бундан ташқари, суяк ва мушакларни мустаҳкамлайди, артериал босимни, қонда холестерин миқдорини тушишига сабаб бўлади, уйқуни яхшилайди.

Ҳар бир қадам энергия сарфланиши, гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминотининг яхшиланиши эвазига уларнинг кислород билан бойиши кучаяди, натижада умумий ҳолат яхшиланади. Юрганда ҳар дақиқада 5 калория йўқотилади (ўтирганда 1 калория). Оғирлик қанча кўп бўлса, энергия шунча кўп сарфланади. Мисол учун, 72 килограм оғирликдаги инсон 1,5 километр юрганда 105 калория, 100 килограм оғирликдаги катта ёшдаги одам 135 калория  йўқотади ва соғлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Маълум қилинишича, ушбу йўналишдаги ишларни тизимли давом эттирган ҳолда, 16  март – Республикада юриш бўйича марафон, 23 март – «Қувноқ стартлар» мусобақаси ҳамда 30 март – Велосипедда сайр кунини ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг