Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суриядан қайтарилган ўзбекистонликларнинг муаммолари қандай ҳал этилмоқда? Махсус комиссия расмий баёнот берди

Суриядан қайтарилган ўзбекистонликларнинг муаммолари қандай ҳал этилмоқда? Махсус комиссия расмий баёнот берди

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан муқаддас Рамазон ойида Сурия давлати ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилган 156 нафар ватандошимизни реабилитация ва жамиятга қайта мослашишлари учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Зиддиятли ҳудудлардан қайтган ватандошларимизни ижтимоий реабилитация ҳамда соғломлаштириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудидаги санаторийда 154 нафар фуқарога тегишли ёрдам кўрсатилиб, 1 нафар фуқаро соғлиғи туфайли шифохонада даволанмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

«Меҳр» дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия томонидан берилган маълумотларга кўра:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 10 нафар ватанга қайтарилган шахс билан режа асосида бирма-бир суҳбат олиб борилган, уларга келгусида ишга жойлаштириш ва касбга тайёрлашга оид тушунтириш ишлари олиб борилган. 45 нафарига «Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси»дан биометрик паспорт расмийлаштириш мақсадида маблағ ажратилмоқда.
  • Адлия вазирлиги томонидан 19 та оила билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат натижасида 36 нафар болаларнинг 12 нафари Ўзбекистон ҳудудида туғилганлиги аниқланиб, уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларидан кўчирмалар олиш учун Адлия вазирлигига маълумот тақдим этилди. Қолган 24 нафар болага Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар бериш масаласи ечилмоқда.
  • Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2 гуруҳ ташкил этилиб, 8 нафар тарбиячи ва 6 нафар психолог тасдиқланган дастур бўйича ўз фаолиятини бошлади. 41 нафар 3-7 ёшли болаларга тарбиячилар томонидан турли хил ўйинлар, машғулотлар ўтказилди.
  • Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ёшидаги болалар рўйхати шакллантирилди ва синфлар кесимида тақсимланди. 37 нафар болага портфель ва 37 тўплам ўқув қуроллари ва дарсликлар тарқатилди. Психологлар томонидан диагностика ишлар олиб борилди ва болалар билан ривожлантирувчи ўйинлар ўтказилди.
  • Соғлиқни сақлаш вазирилигининг акушер-гинеколог, жарроҳ ва эндокринолог мутахассислари томонидан 3 нафардан, невропатолог ҳамда болалар ортопед травматологи томонидан 2 нафардан бемор, педиатр мутахассислари томонидан 40 нафар, стоматологлар томонидан 153 нафар фуқаро текширилиб, аниқланган касалликлар бўйича даволаш ишлари бошланди.
  • Аёллар ва болалар «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан оёқ қийими билан тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, 1 июнь – Халқаро болалар куни байрами муносабати билан болалар учун кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари ва савғалар бериш йўлга қўйилди. Мазкур тадбирга тегишли давлат ташкилотлари вакиллари ва ҳомийлар қатнашди.

Ўтказилаётган тадбирлар бўйича барча харажатлар давлат томонидан тўлиқ қопланаётгани қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг