Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда нечта корхона умумбелгиланган солиқ тўлашга ўтказилади?

Сурхондарёда нечта корхона умумбелгиланган солиқ тўлашга ўтказилади?

Фото: «Xabar.uz»

Амалдаги солиқ солиш тартибига кўра, солиқ тўловчилар амалга ошираётган фаолият тури ва ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда умумбелгиланган ва соддалаштирилган режимда солиқ тўлайдилар.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими бошлиғи М.Тоғаевнинг маълум қилишича, бугунги кунда Сурхондарё вилоятида умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи корхона (юридик шахс)лар сони 500 тани ташкил этади. Солиқ ислоҳотлари концепциясига асосан 2018 йил йил якунига кўра, уларнинг сони 1200 тага ошиши кутилмоқда.

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари умумбелгиланган тартибга ўтаётган хўжалик юритувчи субъектлар билан ишлаш мақсадида (жорий йил 9 ойи якунига кўра) 2018 йилни 1 млрд. сўмдан ортиқ товар айланмаси билан якунлаши кутилаётган ягона солиқ тўловчи корхоналарни фаолият тури ва ҳудуди бўйича ажратиб, амалий ёрдам кўрсатиладиган 781 та номзод хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини шакллантирди. Мазкур корхоналарга умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтишлари тўғрисида ёзма хабарномалар юборилган.

Эндиликда ҳар бир туман (шаҳар)даги рўйхати шакллантирилган номзод корхоналарнинг вакиллари Давлат солиқ инспекциясига таклиф этилиб, малакали мутахассислар томонидан махсус ўқув машғулотлари ўтказилади. Шунингдек, «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси масъул ходимлари бухгалтерлари мавжуд бўлмаган хўжалик субъектларига электрон ҳисоб- фактураларини юритиш қоидаларини ўргатади.

Умумбелгиланган режимда солиқ тўлашга ўтаётган ҳар бир корхонага ҳудудий давлат солиқ хизмати органларидан ходимлар бириктирилиб, биринчи маротаба топшириладиган ҳисоботлар ёки тўлдириладиган электрон ҳисобварақ-фактуралари биргаликда амалга оширилади ҳамда 2019 йил давомида бевосита амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг