Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорнинг ўзбошимчалиги газ идорасига миллиардлаб зарар келтирди

Тадбиркорнинг  ўзбошимчалиги газ идорасига миллиардлаб зарар келтирди

Фото:«Trend.az»

Ҳалол тадбиркорларимиз кўп. Ғирромлари ҳам йўқ эмас, таассуф. Уларга эътибор кучайтирилиб, фаолияти қўллаб-қувватлангани сари шунга монанд «эркалиги» ошиб борадиганлари ҳам серобми, дейсан-да. Мана, тадбиркор Х.С.ни олайлик. Тўғри, ҳалол ишласаям даромадсиз қолмайди. Бироқ беш бармоқни баробар оғзига тиққани-чи?

Нима қипти, дейсизми?

Балиқчи тумани, Алчазор МФЙ ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш корхонаси бор. Х.С. худди жойда бошқа шахслар билан тил бириктириб, ноқонуний равишда оҳак ишлаб чиқариш цехини ташкил қилибди. Цех фаол ишлаши учун эса тўрт дона оҳак хумдонларига ностандарт горелкалар орқали кўз билан илғаб бўлмас даражада Балиқчи газ тақсимлаш шаҳобчасидан чиққан юқори босимли магистрал табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб олади.

Ўғрилик қувур орқали қўрқмай амалга ошириб келинганини қаранг!

Бунинг натижасида «Ўзтрансгаз» АЖ Андижон вилоят худудий газ таъминоти филиали манфаатларига жами 3.460.429.400 сўм жуда кўп миқдордаги қийматда зарар етказилган.

Агар Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва Балиқчи туман бўлими ходимлари ўта усталик билан йўлга қўйилган бундай «тадбиркорлик»ни илғаб қолмаганда зарарлар бундан ҳам каттароқ бўлиб кетиши эҳтимоли юқори эди.

Айни пайтда Х.С. ва бошқаларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари борлигини инобатга олиб, суриштурув харакатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг