Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Мароқанд нефт базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73 млрд 775 млн сўмлик талон-торож ва камомад аниқланди

«Ўзбекнефтгаз»: «Мароқанд нефт базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73 млрд 775 млн сўмлик талон-торож ва камомад аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги корхоналарда молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ходимлари томонидан «Мароқанд нефт базаси» МЧЖда нефть маҳсулотларининг навбатдан ташқари инвентаризацияси ўтказилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, Булунғур ва Жомбой филиалларида нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилганлиги аниқланди.

Тезкор маълумотларга кўра, Булунғур филиалида жами 22 125,3 млн. сўмлик 2 612,9 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланди, жумладан:

- Аи-80 автобензинидан 18 340,4 млн.сўмлик 2 382,1 тонна;
- ЭКО маркали дизел ёқилғисидан 705,8 млн.сўмлик 44,1 тонна;
- ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 752,1 млн.сўмлик 111,6 тонна;
- ТД-К5 евро маркали дизел ёқилғисидан 1327,0 млн.сўмлик 75,1 тонна.

Тезкор маълумотларга кўра, Жомбой филиалида эса жами 51 649,7 млн. сўмлик 4441,2 тонна нефть маҳсулотлари камомади аниқланди, жумладан:

- Аи-80 автобензини 18029,6 млн. сўмлик 2341,7 тонна
- ЕВРО К-5 дизель ёнилғиси 81,7 млн. сўмлик 4,6 тонна
- Дизель ёнилғиси 1516,3 млн. сўмлик 92,3 тонна
- ЭКО дизель ёнилғиси 32022,1 млн. сўмлик 2002,5 тонна

Булунғур ва Жомбой филиалларида жами 73775,0 млн. сўмлик 7054,1 тонна нефть маҳсулотлари камомади аниқланди. Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ва бошқа тегишли департамент мутахассислари томонидан инвентаризация давом эттирилмоқда.

Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ва камомадларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тегишли тартибда тақдим этилди.

Ўрганишлар жараёнида, Булунғур филиали моддий жавобгар шахси Х.Л. жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилгани ҳамда бунинг натижасида тезкор маълумотларга кўра жами 21 494,7 млн. сўмлик 2 573,5 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Мароқанд нефть базаси» МЧЖнинг хато-камчиликларга йўл қўйган жами 11 нафар масъул мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, 6 нафар ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган эди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг