Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли тадбиркор Ҳусан Мамасаидовнинг «ҳаёт тақвими»

Таниқли тадбиркор Ҳусан Мамасаидовнинг «ҳаёт тақвими»

«Deli.uz» компанияси асосчиси Ҳусан Мамасаидов.

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Deli.uz» компанияси асосчиси Ҳусан Мамасаидовнинг «MY LIFE PLANNER» маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Уч соат давомида Ўзбекистоннинг таниқли тадбиркори ўзининг тажрибаси ва синовдан ўтган режалаштириш воситалари билан ўртоқлашди.

Фото: «Inha.uz»

Маҳорат дарси давомида Ҳусан Мамасаидов ўз планери ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича, мазкур планерни унга АҚШлик бир сенатор 2002 йилда Ўзбекистон элчихонасида бўлган вақтида берган экан.

Ҳар йили Ҳусан Мамасаидов ўқиган китоблари ва тренингларда орттирган билимлари асосида янгидан-янги воситаларни қўшиб боради.

Муаллифнинг фикрича, планерга қўшган энг қулай воситалардан бири — бу сўзсиз «ҳаёт тақвими»дир.

«Мен ҳеч қачон узоқ муддатга режа тузилган бундай шаклдаги «ҳаёт тақвими»ни кўрмагандим. Унинг асосида келажак истиқболдаги ўз ҳаётингизга назар солишингиз мумкин. Шундан сўнг мен шундай тақвим туздим ва уни ўз планеримга қўшдим», —  деди Ҳусан Мамасаидов.

Фото: «Inha.uz»

Маҳорат дарси вақтида иштирокчилар режалаштирилган барча ишларни амалга оширишга улгуриш учун асосий устуворликларни аниқлаш мақсадида ишларни самарали режалаштириш бўйича муаллифнинг тажрибаси билан танишдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг