Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«KFC»нинг Тошкентдаги ресторанлари ҳалол ва алкоголсиз бўлади

«KFC»нинг Тошкентдаги ресторанлари ҳалол ва алкоголсиз бўлади

Фото: «EATonline.ru»

2018 йилнинг сўнггига қадар Тошкентда «KFC» ресторанлар тармоғи очилиши кутилмоқда. Компания вакилларининг маълум қилишича, таомларни тайёрлашда фақат ҳалол маҳсулотлардан фойдаланилади. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатадиган ресторанларда алкоголга тўлиқ тақиқ ўрнатилади. Баъзи мамлакатлардаги «KFC» менюларига пиво ичимлиги киритилган бўлсада, Ўзбекистон бозорида алкогол маҳсулотларидан тўлиқ воз кечишга қарор қилинган. Ресторанларга меҳмонлар ўзлари билан спиртли ичимликлар олиб киришлари ҳам ман этилади.

Пойтахтдаги илк учта ресторан «Чилонзор», «Буюк Ипак йўли» метро бекатлари ва Вестминстер университети яқинида очилиши белгиланган. Ресторанларнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум. Ўзбекистондаги «KFC» бўлинмасининг «Facebook»даги саҳифасида қайд этилишича, айни дамда компанияга ишчиларни қабул қилиш жараёни кетмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг