Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги: «Шереметьеводаги самолёт қулашида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ»

Ташқи ишлар вазирлиги: «Шереметьеводаги самолёт қулашида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ»

Фото:«Газета.ru»

Кеча 5 май куни Мурманск-Москва йўналишидаги «Sukhoi Superjet 100» самолёти қўниш чоғида ёнгани хабар қилинган эди.

Ушбу авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар ҳозирда жами 41 нафар кишини ташкил этмоқда.

«2019 йилнинг 6 май куни эрталаб ҳолатига кўра 5 майда Москвадаги Шереметьево аэропортига самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига тасдиқлади» дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг