Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахслари қамоққа олинди

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахслари қамоққа олинди

Агентлик (migration.uz) сайтидан скриншот

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг мансабдор шахслари оммавий равишда қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида 16 ноябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Равшан Ибрагимов, агентлик директори ўринбосари Улуғбек Назаров, шунингдек, агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.га айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Бош прокуратура тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг