Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ талабалари «Оролга ёрдам» лойиҳасида иштирок этишди

ТАТУ талабалари «Оролга ёрдам» лойиҳасида иштирок этишди

Фото: «tuit.uz»

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида «Оролга ёрдам» (HelptoAral) лойиҳаси бўлиб ўтди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети матбуот хизматининг хабар беришича, АҚШнинг  «The World Aral Region Charity» нодавлат нотижорат ташкилоти, «Мўъжизалар даври» ташаббускор ёшлар гуруҳи, Ўзбекистон Республикасининг Экологик партияси, ТАТУ талабалари лойиҳанинг ташкилотчилари ҳисобланиб, унинг мақсади — Америка ҳамда ўзбекистонлик ёшлар биргаликда Орол денгизи ҳудудида истиқомат қилувчи инсонларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Оролбўйи ҳудуди ёшларининг экологик таълимини ривожлантиришдан иборат.

Лойиҳа давомида Хоразм вилоятининг учта туманида (Боғот, Шовот, Янгиариқ) соатига 500 литр сувни тозаловчи махсус филтрлар ўрнатилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги 2-сонли мактаб ҳамда Хоразм вилоятинг юқорида кўрсатилган мактаб ўқувчилари учун экологик тренинглар, мастер-класслар, атроф-муҳитни асраш бўйича интерактив ўйинлар ўтказилди. Қолаверса, ҳар бир мактаб ҳудудида ҳашарлар ташкил этилди ва 500 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг