Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ Қарши филиали ва Беларусь давлат технология университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

ТАТУ Қарши филиали ва Беларусь давлат технология университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Фото:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали  вакиллари Беларусь давлат технология университетига ташриф буюришди.

Ташриф давомида  илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш тўғрисида фикр алмашилиб, таълим дастурларини ташкил қиладиган моделлар кўриб чиқилди ҳамда икки университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш бўйича мақсад ва вазифалари белгилаб олинди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган музокаралар натижасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Фото:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали вакиллари Беларусь давлат технология университетининг кафедра ва бўлимлари, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Хусусан, Беларусь давлат технология университетининг «Физика-кимё тадқиқот» маркази ва университетнинг кўргазмалар зали уларда катта таассурот қолдирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг