Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Темирйўлчилар касаба уюшмаси раҳбариятида ўзгариш

Темирйўлчилар касаба уюшмаси раҳбариятида ўзгариш

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзоларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимига таклиф этилган номзодлар ўрганиб чиқилиб, улар орасидан бугунги кунгача Республика кенгаши аппаратининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган Маҳмуд Рўзиметов ушбу лавозимга сайланди.

Шунингдек, йиғилишда барча масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар, тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги иш режалари белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг