Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Террорчиларга 2 доллар пул ўтказган Ўзбекистон фуқароси 10 йилга «кесилди»

Террорчиларга 2 доллар пул ўтказган Ўзбекистон фуқароси 10 йилга «кесилди»

Фото: «Коммерсант»

Ўзбекистон фуқароси Абдувоҳид Мирзабоев 14 март куни террорчилик ташкилотига молиявий ёрдам берганликда айбланиб, Новосибирск суди томонидан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россиянинг «Коммерсант» нашри ёзди.

Тергов маълумотларига кўра, Мирзабоев ИШИДнинг кўп сонли бўлинмаларидан бири — «Жамоат ат-Тавҳид вал-Жиҳод»га молиявий ёрдам кўрсатган. Абдувоҳид тўданинг уч нафар аъзоси билан мунтазам ёзишма олиб борган.

Терговнинг аниқлашича, айбланувчи уларга синов тариқасида «Киви-кошелёк» тўлов тизими орқали 133 рубль 84 копейка (икки доллар) пул ўтказган.

Шунингдек, судланувчи ўз атрофидагиларни Сурияга кетишга тарғиб қилгани ҳам айтилган.

Гумонланувчи 2018 йил май ойида Россия Федерал хавфсизлик хизмати Новосибирск бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг