Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бошқирдистонда олти нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Бошқирдистонда олти нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Фото:«Google.com»

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда ТИВ хабарида маълум қилинди. 

«Уларнинг барчаси – хусусий уйда яшайдиган ва маҳаллий агрофирмада ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларидир.

Буни Бош консулхонага Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади ва маълум қилдики, уларнинг барчаси Нуримонов тумани марказий касалахонасига ётқизилган. Ташхис: ис газидан заҳарланишнинг ўртача даражаси» дейилади хабарда.

Соғлиқ учун ҳеч қандай хавфнинг йўқлиги туфайли барча заҳарланган аёлларга 6 май куни рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг