Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ Халқ банкининг биносига, банк эса Қатортолга кўчди

ТИВ Халқ банкининг биносига, банк эса Қатортолга кўчди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги янги бинога кўчиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати махсус баёнот берган эди.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги Халқ банки бош офиси жойлашган бинога кўчиб ўтмоқда. Бу бино аввал Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов топшириғига кўра ўша пайтда бўш тургани учун Халқ банки тасарруфига нўл балансда берилган эди.

Халқ банкининг республика бошқаруви эса Тошкент шаҳри Қатортол кўчаси 46-уйга кўчиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг биносига берилгунга қадар Халқ банки бош офиси айнан шу манзилда фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг