Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонга ташриф, Роғун муаммосига ечим, валютани нақдлаштириш, «Билайн» зарарни қоплайди, мактабдаги комиссия баҳонаси, бекор бўлган ўртоқлик ўйинлари ва бошқа хабарлар

Тожикистонга ташриф, Роғун муаммосига ечим, валютани нақдлаштириш, «Билайн» зарарни қоплайди, мактабдаги комиссия баҳонаси, бекор бўлган ўртоқлик ўйинлари ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи. Биринчи кун

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Музокара якунлари бўйича Президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 25 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёевни Имомали Раҳмон кутиб олди

Ташриф чоғида олий даражадаги музокарада икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Фотогалерея. Шавкат Мирзиёевни қандай кутиб олишди?

Кутиб олиш маросимидан кейин президентлар тор ва кенг доирадаги учрашувларни ўтказиш учун «Қасри Миллат» саройига йўл олишди. Кортежни кузатиш учун йўлнинг икки томонида 12 минг талаба-ўқувчилар кутиб олишди.

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон юзма-юз музокара ўтказди (фото)

Икки мамлакат ҳукуматларига ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг таркибини диверсификация қилиш масалаларини ўрганиш топширилди. Фойдаланилмаётган захираларни ишга солиш бўйича таклифлар ўртага ташланди, турли қўшма ишчи гуруҳлар ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаган. Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли қисқа муддатда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон билан муносабатлардаги долзарб масалалар ҳал этилди.

Ўзбекистон — Тожикистон. Ҳал қилинмаган масала қолмади (фото)

Ташриф доирасида бўлиб ўтган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси доирасида умумий қиймати 143 миллион доллардан ортиқ савдо шартномалари ва кооперация битимлари, шунингдек, Ўзбекистон банклари томонидан савдони молиялаштиришга 100 миллион доллар маблағ ажратиш тўғрисида битим имзолангани таъкидланди.

No comment. Мирзиёев Тожикистонда қандай кутиб олинди? (видео)

Душанбе шаҳридаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистонга тарихий ташриф. Биринчи кун (видео)

Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27 та ҳужжат имзоланди.

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга китоб совға қилди

Яқинда Ўзбекистонда Жомийнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, «Муҳаббат махзани» номи остида чоп этилган эди. Президент сўзбошиси билан нашр қилинган ушбу китоб Тожикистон раҳбарига катта мамнуният бағишлади.

Президентлар Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғини очиб беришди

Кўргазма икки қисмда ташкил этилган. 1500 метр квадрат ёпиқ манежда «Ўзэлтехсаноат», «Ўзкимёсаноат», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекипаксаноат», «Ўзбекчармпойабзали», «Ўзбекнефтегаз», «Ўзфармсаноат», «Ўзқурилишматериаллари», «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзшаробсаноат», «Ўзметкомбинат» каби йирик компания ва ассоциациялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш бўйича астойдил ҳаракат бошладик»

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида халқларимиз дўстлигининг шонли анъаналари бугун сув ва ҳаводек зарурлиги, ушбу бебаҳо меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг очиқ кўргазмасида (фоторепортаж)

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этишди.

Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокидаги «Дўстлик оқшоми» концерт дастуридан фоторепортаж

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Имомали Раҳмон иштирок этди.

Мирзиёевнинг хориждаги фуқароларга нисбатан муносабати ўзгарган

Давлат раҳбари ўтган йили Ўзбекистон вилоятларига қилган сафарида ижро ҳокимиятининг мавжуд хатоларига ишора қилган. У қонунни бузганларни, ҳаётини диний-экстремизм билан боғлаб, сўнг хатосини тушуниб етганларни жамиятдан ҳайдаш мумкин эмаслигини таъкидлаган. 

Роғун ГЭС масаласига ечим топилди (видео)

Сув муаммоси Марказий Осиё халқлари учун энг жиддий масалалардан бири саналади. Шу муаммо туфайли Орол инқирози юзага келди, ҳудудда чўлланиш кучайди ва энг муҳими ўзаро қўшничилик муносабатларига путур етган даврлар ҳам бўлди. Демак, бу масаланинг ечими бўйича ҳар қандай самарали лойиҳа диққатга сазовор.

Иқтисодиёт

Мобиль компанияларнинг даромад солиғи ставкаси оширилди

Эндиликда рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда мобиль операторлар учун даромад солиғи ставкаси 14 фоизни ташкил этади.

Елим пакетларни пуллик қилиш таклиф этилди

Полимер елим халталар ишлаб чиқарувчилари ва буюртмачиларига савдо нуқталарида назорат-касса машиналари сканерларида ҳисобланиши учун пакетларга махсус кодлар тушириш мажбуриятини юклаш таклиф қилинмоқда.

1 апрелдан нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин

Бундан ташқари Марказий банк томонидан 1 апрелга қадар жисмоний шахсларга тегишли ҳисоб рақамларидаги хорижий валютани масофавий бошқариш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Авто

«Ravon» бренди «Mercedes-Benz», «Audi», «Suzuki», «Peugeot» каби номдор маркаларни ортда қолдирди

«Ravon Gentra» ҳам «ўзиники»лардан ортда қолгани йўқ: ўтган йилнинг сентябрь ойида у «C-High Low Cost» классида иккинчи ўринда қайд этилганди.

Туризм

Бухорода «муаллақ турувчи аллома» пайдо бўлди

Бугун эса Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида Бухорода «муаллақ турувчи аллома» акс этган яна икки аттракцион пайдо бўлгани ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Жамият

Керак жойда топилмайдиган ЙПХ ходимлари ёки ҳайдовчиларнинг арзини ким эшитади?

ИИВ ЙҲХ бошқармасининг яна бир тушунарсиз иши машиналарнинг ёритиш тизими билан боғлиқ.

Андижонлик фуқарога электрдан 17 миллион сўм нореал қарздорлик ёзилди

Аммо текширишлар жараёнида унга 5,8 миллион эмас, балки 17 миллион нореал қарздорлик ёзилгани маълум бўлди.

Пенсия жамғармасига янги ижрочи директор тайинланди

У ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Молия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Сурхондарёда ноқонуний қурол сотган шахс ушланди

Айни пайтда Н.Муллаевга нисбатан Ўзбекистон Републикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янги қонун қабул қилинди. Нималар ўзгаради?

Ўзбекистон Президенти томонидан «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Нукус педагогика институти раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шунингдек, Давлат комиссиясининг 8-сонли баёнида 7,0 дан юқори балл тўплаган абитуриентлар учун қўшимча ўринлар тақсимоти бўйича Нукус давлат педагогика институтига Мўйноқ ва Тахтакўпир туманлари кесимида жами 69 нафар талаба қабул қилиш кўрсатилганлигига қарамасдан, баллар кетма-кетлигига мувофиқ равишда амалга оширилмаган ҳолатлари аниқланган.

«Президентга раҳмат!» Тожикистон билан чегарада яна бир муҳим пост очилди (видео)

Тожикистоннинг Хатлон вилоятини Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан боғловчи «Гулбаҳор» назорат-ўтиш пунктининг очилиши Тожикистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудида яшовчилар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Чунки уларнинг кўпчилиги чегаранинг нариги томонида истиқомат қилувчи қариндошлари билан мулоқот қилиш имкониятидан маҳрум эди.

Маданият

Ўзбекистонлик 100 нафар санъаткор Тожикистонда! (видео)

Интернетда ўзбекистонлик санъаткорларнинг Тожикистон пойтахтига етиб боргани акс этган видео пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чартер рейси орқали 6 март куни 100 дан ортиқ ўзбек қўшиқчилари, раққослари ва мусиқачилари Душанбега етиб боришди.

Технология

Инглиз тили грамматикасини тез ўзлаштиришга ёрдам берадиган мобиль дастур тақдим этилди

Иккинчи босқич янги грамматик қоидалар билан танишишдан иборат. Бунинг учун «Simpler» гап тузилмасини блоклар кўринишида тақдим этади, бу эса ўз навбатида хотирада яхши сақланиб қолади.

«UMS» компанияси баҳорнинг ўзидаёқ 9 та янги тарифни тақдим қилади

Уларнинг иккитаси 2018 йилнинг 7 март куни тақдим қилинди. Энди яна еттита янги тариф режаси ишга туширилади.

«Мол-мулк солиғи калькулятори». Ягона порталда янги хизмат ишга туширилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат солиқ қўмитасининг «Мол-мулк солиғи калькулятори» хизмати йўлга қўйилди.

«Telegram»даги ўчириб юборилган ёзишмаларни қайта тикласа бўладими?

Тасодифан ёки атайлаб «Telegram»даги барча ёзишмалар тарихини ўчириб юбордингиз, бироқ у ерда сизга керакли нарсалар борлиги бирдан ёдингизга тушди…

«Билайн»га абонентларга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича кўрсатма берилди

«Unitel» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг мобиль алоқа хизматларини сифатли ва ўз вақтида тақдим этиш бўйича қонуний ва норматив ҳужжатлар талаблари ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Спорт

Миллий олимпия қўмитаси ММА федерациясини тан олмайди

«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси шуни маълум қиладики, ушбу федерация тузилиши олдидан на Миллий олимпия қўмитаси, на Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабардор қилинган. Қолаверса, бу федерация айни пайтда юридик жиҳатдан хеч қандай кучга эга эмас.

Ўзбекистон ОТЖнинг Саудия билан ўйини бекор қилинди. Ўрнига «кучлироқ» термага қарши ўйин ўтказилади

Шу сабабдан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон ОТЖ учун кучлироқ рақиб топиш бўйича музокараларни давом эттирди ва Африканинг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Кения U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Дунё

«Қанча тез бўлса, шунча яхши»: Ким Чен Ин ва Трамп учрашувига доир янги тафсилотлар

Аввалроқ Шимолий Кореяда бўлиб қайтган Жанубий Корея делегациясининг Вашингтонга ташриф буюргани ва Трампга Ким Чен Иннинг учрашиш ҳақидаги мактубини топширгани маълум қилинганди.

Греция таксичилари «Uber»га қарши намойиш ўтказмоқда

Маҳаллий таксичилар норозилиги ва қонунчилик талаблари сабабли «Uber» Таиланд, Бразилия, Вьетнам ва Испанияда тақиқланган.

Қаддафийнинг миллиардлари қаерда?

11 миллиард евро пул сирли равишда ғойиб бўлган. Энг қизиғи, Бельгия ҳукумати 2011 йилда БМТ томонидан музлатилган бу ҳисоб рақамларни ечмаганини билдирган.

Тавсия қиламиз

Ўзбекистон француз сайёҳи нигоҳида. 1956 йил

Москва — Тошкент йўналишида самолёт дарчасидан кўп марта суратга олдим. Қайсидир вақтда биз махфий лагерлар устидан учдик, ўша пайтда стюардесса суратга олишни тақиқлади. У кокпитга қайтганида мен суратга олишда давом этдим. Таржимон ёки бошқа шахслар мени бу ишимдан қайтаришмади».

Комиссия «мудҳиш хато»ни топди

Бутун дунёда шундай. Жамоатчилик назорати, қонун устуворлигини таъминлаш, барча жабҳаларда адолат мезонларинининг барқарорлигини сақлаш борасида давлатга журналистика каби бошқа бирорта соҳа елка тута олмайди. Бу — касбимизнинг муқаддас қонуни.

Матбуотнинг кучи нимада?

Ўтган даврда фақат умид қилмадик, тегишли идораларга мурожаат қилдик, бироқ ҳаммаси фойдасиз бўлмоқда. Қисқаси, қачон Қибрай ёки Зангиота туманида «Камолот уйи» қурилса, навбат бўйича уй олишимиз «тушунтирилади».

Ўзбекка тепадан буйруқ келиши керак!

Ҳозир Ўзбекистонда 5000 эмас, 50 000 артист бўлса ҳам барчасига тўй топилади. Олдинлари келин тўйдан кейин қайнона-қайнотанинг уйига келган бўлса, ҳозир келин-куёв тўйдан кейин янги қвартирага боришлари мажбурийдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг