Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкент битими» имзоланиши кутилмоқда

«Тошкент битими» имзоланиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 24 март куни Симпозиумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 26-27 март кунлари пойтахтимизда ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференция матбуот марказининг сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси якунида Тошкент битимини имзоланиши кутилиётгани хабар қилинди. Шунингдек, мазкур конференцияда иштирок этиш учун Афғонистон Республикаси Президенти Ашраф Ғани иштирок этиши кутилмоқда.

Қолаверса, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ҳам Тошкентга келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг