Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳокимияти шифокорлар тозалаш ишларига жалб қилинганини рад этди

Тошкент ҳокимияти шифокорлар тозалаш ишларига жалб қилинганини рад этди

Фото: «Газета.uz»

Тошкент ҳокимияти ахборот хизмати Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника шифокорлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганини рад этди.

Ушбу ҳафтада ижтимоий тармоқларда 8-оилавий поликлиника шифокорлари ва ҳамширалари ҳар куни ҳудудларни тозалашга жалб этилаётгани ҳақидаги ахборот тарқалган эди, деб хабар берди «Газета.uz».

«Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган ва истиқомат қилаётган масканнинг тоза — озода бўлишини хоҳлайди. Қолаверса ҳар бир касб эгасига ҳам ўз ишлаётган корхонаси ёки ташкилоти атрофи, қўйинки ўз хонасининг тоза — покиза ҳолда сақланишида ўз ҳиссасини қўшади, хусусан шифокорларимиз ҳам. Мирзо Улуғбек туман 8-сон оилавий поликлиникаси ходимлари ҳам туман аҳолиси сингари умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиб, доимо ўз ҳиссаларини қўшиб келадилар. Ходимлар поликлиника ҳудудларини тозалаш ишларини фақат шанба кунлари, яъни «озодалик куни»да ишдан ташқари вақтда бажарадилар», — дейилади баёнотда.

8-сонли оилавий поликлиниканинг иккинчи умумий амалиёт бўлими мудири Гулчеҳра Саидова пойтахт ахборот хизмати билан суҳбатда тиббиёт муассасаси ходимлари туманнинг барча аҳолиси сингари мунтазам равишда умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этади.

«Ходимларимиз оилавий поликлиника ҳудудини тозалаш ишларида фақат кичик ва ўрта тиббий ходимлар, хўжалик ишларини юритувчи ходимлар жалб қилинади ва улар ўз махсус кийимларида тозалаш ишларига қатнашишлари мумкин. Шифокорлар ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмайдилар. Қолаверса ҳеч қандай мажбурлашлар йўқ. Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт ходимлари ўз туманинг фидойиларидир, улар тозалик соғлик билан чамбарчас боғлиқлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам ҳафтанинг ҳар шанба куни «Озодалик куни»да ихтиёрий фаол қатнашадилар», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг