Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент пропискаси бўйича яна бир муҳим янгилик

Тошкент пропискаси бўйича яна бир муҳим янгилик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда паспорт-виза соҳасидаги (доимий, вақтинча прописка ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш) давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чиқилиб, 2018 йилнинг 1 май кунидан Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш хизматлари синов тариқасида ишга туширилди.

Ушбу тизим синов тариқасида ишлатилаётгани сабабли давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида техник носозликлар ёки хатоликлар юзага келса ёки тизимни яхшилаш бўйича таклифлар бўлса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг apaat@intal.uz электрон почтасига маълумот юбориш сўралади.

Ушбу хизматдан вақтинчалик қуйидаги шахслар фойдалана олмайдилар ​(ижара шартномаси бўлмаганлар)​:

- агар ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар-жой мулкдорининг ёки ушбу турар-жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса;

- агар ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг