Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентни «ХХI аср шаҳри»га айлантириш учун яна бир таниқли тадбиркор жалб этилди

Тошкентни «ХХI аср шаҳри»га айлантириш учун яна бир таниқли тадбиркор жалб этилди

Фото: «tashkent.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди.  Жамоатчилик кенгаши раиси этиб таниқли тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳрини ривожлантириш, уни «ХХI аср шаҳри»га айлантириш, сўнгги технологик ютуқларни жорий этиш, шаҳар бошқаруви шаффофлигини таъминлаш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайликлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади ва уларни жорий этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Обод маҳалла дастури»ни сифатли тўлиқ ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб боради.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятида ташаббускор, катта билим ва тажрибага эга бўлган юртдошларимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари қатнашиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамоатчилик кенгаши фаолиятида қатнашиш учун таклифларни Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳ.Абдураҳмонов электрон манзилига (hikmat@abdurahmanov.uz) юбориш мумкинлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг