Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ тизимида тезкор автомобиллар жорий этилди (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ тизимида тезкор автомобиллар жорий этилди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Президент қарорига мувофиқ, жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ устувор йўналишлар белгиланган эди.

Тошкент шаҳар ИИБ маълумотига кўра, ушбу ислоҳотлар ички ишларни халққа яқинлаштириш мақсадида олиб борилмоқда. Шу мақсадда тезкор автомобиллар ташкил этилган. Ушбу автомобиллар бир қатор имкониятларга эга. Хусусан, ушбу автомобиллар энг замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, фуқароларни назорат қилиш, йўлларда, маҳаллаларда автомобиллар эгаларининг қарздорлигини ҳам текшириш имконига эга. Автомобилларга ўрнатилган ноутбукда барча маълумотлар базаси жамланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг