Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ИИБ расмий сайти ишга туширилди

Тошкент вилояти ИИБ расмий сайти ишга туширилди

Тошкент вилояти ИИБ расмий сайтидан скриншот.

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси ўзининг расмий сайтини ишга туширди. Энди вилоят ички ишлар органлари фаолияти, ходимлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ушбу сайт орқали хабар бериб борилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га бошқарма матбуот хизмати маълум қилди.

Сайт рус ва ўзбек тилларида ишлайди. Сайтда «Сўнгги янгиликлар», «Қидирувдаги шахслар», «Бошқарма ҳақида», «Матбуот хизмати», «Мурожаат» каби қатор саҳифалар ташкил этилган, аммо айни пайтда уларнинг аксарияти маълумот билан тўлдирилмаганини кўриш мумкин.

Шунингдек, фойдаланувчи сайт орқали Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг виртуал қабулхонасига онлайн мурожаат юбориши, вазирликнинг ишонч телефонлари 102 ва 1102га қўнғироқ қилиши мумкин.

Шу тариқа бу сайт ҳудудий ички ишлар бошқармалари ўртасидаги иккинчи интернет ресурс бўлди. Бунгача 2017 йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ўзининг расмий сайтига эга ягона ҳудудий ички ишлар органи бўлиб турганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирига вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган эди. Шундан сўнг полковник Саидкарим Нишонбоев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 2018 йилнинг 17 январь куни унинг ўрнига Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган подполковник Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович тайинланган эди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг