Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида шу йилнинг ўзида 62 та кўп қаватли уй қурилади

Тошкент вилоятида шу йилнинг ўзида 62 та кўп қаватли уй қурилади

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳридаги «Мустақилликнинг 27 йиллиги» массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бекободда 90 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида шаҳарда бешта етти қаватли уй қуриб битказилмоқда. Давлатимиз раҳбари таклифи билан «Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви» деб номланган мазкур янги мавзеда одамлар учун барча шароитлар яратилмоқда. Уйларни қуришда энг замонавий материаллардан фойдаланилмоқда, хонадонларга энергия тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилмоқда.  

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президентимиз шу ерда шаҳар аҳолиси билан мулоқот қилди. Ўзбекистон металлургия комбинатида ва Бекобод шаҳрида янги корхоналар ишга туширилиб, кўплаб иш ўринлари яратилгани, қурилаётган уй-жойлар ва ижтимоий объектлар одамлар турмуш даражасини оширгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари жорий йилда Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод, Нурафшон шаҳарларида 2604 хонадондан иборат 62 кўп қаватли уй фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Шу ерда Оҳангарон шаҳридаги Амир Темур кўчасини реконструкция қилиш, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Оҳангарон туманларида намунавий уйлар қуриш, вилоятда ичимлик сув тизимини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг