Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан доимий прописка берадиган ташкилотлар яна биттага кўпайди

Тошкентдан доимий прописка берадиган ташкилотлар яна биттага кўпайди

Фото:«Norma.uz»

Ҳукумат қарори билан Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган органлар ва давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 78 та ташкилот мавжуд эди. Рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. 

Сўнгги марта прописка Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти прописка бериш учун илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари сафига киритилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг