Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугаши маълум бўлди

Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугаши маълум бўлди

Фото:«Poteply.ru»

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати шаҳарда қачондан иситиш тизими ўчирилиши ҳақида ахборот берди.

«Жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш буйича ишлар олиб борилишини маълум қиламиз» дейилади хабарда.

Тошкентда иситиш мавсуми 2018 йил 16 октябрдан бошланган эди. 2017—2018 йилги иситиш мавсуми 26 март куни якунланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг