Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 35,5 миллион сўмни ўзлаштирган фуқаро қўлга тушди

Тошкентда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 35,5 миллион сўмни ўзлаштирган фуқаро қўлга тушди

Фото: encrypted-tbn0.gstatic.com

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида дўкон кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ваъда бериб, 35 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулни ўзлаштирирган фуқаро қўлга тушди.

ИИВ сайтида ёзилишича, бундан бир неча вақт олдин, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи, муқаддам судланган З.Мамашарипов Зангиота туманида яшовчи Б.Абдуллаевга Юнусобод туманида жойлашган «Юнусобод неъматлари» номли дўконини кадастр ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 35.500.000 сўм олган. Бироқ у берган ваъдасини бажармасдан пулларини ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида З.Мамашарипов қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг