Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Олий суднинг муҳташам биноси қурилади

Тошкентда Олий суднинг муҳташам биноси қурилади

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирларининг Олий суд раиси Козимжон Комилов билан очиқ мулоқоти ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.

Мулоқот давомида мамлакатимизда янгича қиёфадаги суд биноларининг қурилиши бўйича ҳам маълумот берилди. Айтилишича, Тошкент шаҳрида Олий суднинг муҳташам биноси қурилади. Лойиҳага кўра, асосий бинонинг баландлиги 20 қаватдан ошади. Унинг ёнида суд заллари биноси, фуқароларни қабул қилиш, ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун комплекслар, судьялар учун турар-жой (9, 16 қаватли) ва бошқа объектлар жойлашади. Ишлар режадагидек кетса, бу муҳташам мажмуа 2 йил ичида қуриб битказилади.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида ва бошқа вилоятларда ҳам суднинг замонавий бинолари қурилиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг