Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда овқатдан оммавий захарланиш «Оқтепа лаваш» билан боғланмоқда

Тошкентда овқатдан оммавий захарланиш «Оқтепа лаваш» билан боғланмоқда

Фото: «Pasta.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги пойтахтимизда 2019 йилнинг 4 июнь куни қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича «Xabar.uz»га қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йил 4 июнь куни соат 17-00 дан бугун 6 июнь соат 12-00 га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, «Овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда.

Шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли барча намуналар олиниб, малакали шифокорлар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Дори дармон заҳиралари етарли даражада.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:

Беморларнинг 11 нафари касалликларини Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган «GRAND AZIA PLUS» МЧЖга қарашли «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шаҳобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмол қилганликлари билан боғлашмоқда.

«GRAND AZIA PLUS» МЧЖга қарашли «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шаҳобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 2019 йил 6 июндаги 07-11/4388-сонли маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилди.

Пойтахтимизда юз берган ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди. Вазирлик томонидан юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганилиб, беморларга ва мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг