Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форуми ўтказилади

Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форуми ўтказилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида 12-14 февраль кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашаётган мазкур йиғилишда унда соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича иштирокчи мамлакатларнинг тайёргарлигини кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, бу борада назорат тузилмаси, мониторинг ва баҳолаш механизмини яратиш, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Грузия, Арманистон ва Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди. Мулоқотларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Алишер Шадмановнинг Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан бўлиб ўтган учрашувида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган «Йўл харитаси» имзоланди. Мулоқот жараёнида Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форумини ўтказишга келишиб олинди. 

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида нафақат Тошкентда балки, вилоятларда ҳам замонавий тиббиёт клиникаларини ташкил этиш, мутахассисларнинг ўзаро малака ошириши, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг