Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Саккизинчи Марказий Осиё савдо форуми ўтказилмоқда

Тошкентда Саккизинчи Марказий Осиё савдо форуми ўтказилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 17 октябрь куни Тошкентда Саккизинчи Марказий Осиё савдо форуми ўтказилмоқда. Форумга Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ҳамда АҚШдан, жами 27 та мамлакатдан мингдан ортиқ давлат ва хусусий бизнес вакиллари ташриф буюришди.

Ўзбекистон илк бора мазкур бизнес-форумга мезбонлик қилмоқда.

Марказий Осиёда АҚШнинг Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Республикасининг Ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу йиллик форум минтақавий савдони кенгайтиришга кўмаклашувчи ишлаб чиқарувчилар учун тўғридан-тўғри бизнес тармоқларини таклиф этиш ва ривожлантириш имкониятлари орқали алоқа ўрнатиш негизи ҳамда минтақадаги чегаралараро савдони ривожлантириш учун мулоқот ва музокаралар воситаси ҳисобланади. Бу йилги форумнинг мавзуси «Савдо ва инвестицияни ривожлантиришда янги йўналишлар» Марказий Осиёнинг минтақавий ва халқаро савдо учун очиқлиги ортишини акс эттиради. Бу айниқса, Марказий Осиёдаги савдони молиялаштиришга эътибор қаратилган ҳолда, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатларини оширишга, мақбул инвестиция ва бизнес иқлимини шакллантиришга, шунингдек туризмни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада кенгайтиришга имконият яратади.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг вақтинча бошқарувчиси Алан Мельтцер:

«Борган сари мураккаблашаётган ва алоқалари ривожланаётган жаҳон шароитида биз тезкор ҳал қилишни талаб этадиган янги муаммоларга дуч келамиз. Бу янги муаммолар янги имкониятларни ҳам очиб беради. Ҳозир, ҳар қачонгидан ҳам, бизга ушбу форум каби, иш ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ғоялар алмашиш ва янги бозорларга кириш имконини берувчи тадбирлар керак бўлади».

Савдо кўргазмасида бутун минтақа бўйлаб турли соҳаларда, шу жумладан, транспорт, туризм, ахборот технологиялари, жиҳоз-ускуналарни ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, унга ишлов бериш каби йўнашлишларда фаолият юритувчи 100 дан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотини намойиш этмоқда. Минтақавий даражада корхоналар ривожланишига кўмаклашиш ва савдонинг чегараларо кенгайишига қаратилган фаолият  орқали USAID хусусий секторнинг кўпроқ турли-туманлиги ва рақобатбардошлиги ривожланишига ва экспорт маҳсулоти яратилишига кўмаклашади.

Ушбу форум ташкилотчиси USAID нинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини яратишга оид лойиҳаси бўлиб, унинг фаолияти Марказий Осиёнинг бешта давлатида мева-сабзавот, туристик, транспорт ва логистика соҳаларида экспорт ва ва бандликни оширишга қаратилган. Минтақадаги компанияларнинг рақобатбардошлигини ошириб, савдодаги тўсиқларни бартараф этиб, USAID экспорт салоҳиятини ошириш учун барқарор ва рақобатбардош хусусий секторнинг қарор топишига кўмаклашади.

www.catradeforum.org – #catf2018

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг