Тошкентда «Шараф ленталари»ни тарқатиш акцияси ўтказилмоқда (видео)
9 май— Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган «Шараф» ленталарини тарқатиш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали «Янгиликлар» дастурида маълумот берилди.
Мазкур акция Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳурмат ва ёшларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш мақсадида ўтказилмоқда, дея изоҳ берилади репортажда.
Акция пойтахтнинг гавжум жойлари, масалан Халқлар дўстлиги майдони, «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси ва бошқа ҳудуларда ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter