Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда тартиббузар автобус ойнасини синдириб, қочиб кетди

Тошкентда тартиббузар автобус ойнасини синдириб, қочиб кетди

Фото: «Google.com»

Бугун пойтахтимиз кўчаларида қатнаётган жамоат транспорти, хусусан, янги келтирилган автобуслар ҳамда унинг имкониятлари ҳақида билмаган, эшитмаган ҳамюртимиз бўлмаса керак. Ушбу транспорт воситалари халқимиз мулки бўлиб, уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини қайта-қайта эслатиб боряпмиз. Бироқ, шунга қарамай ҳамон ҳамюртларимиз орасида автобусларга зарар келтириш, уларни баъзан техник яроқсиз ҳолга келтириш ҳолатлари учраб турибди.

Жумладан, жорий йил 13 май куни 4-автобус саройи тасарруфидаги 38-йўналишда қатновчи сарой рақами 37 бўлган «Мерседес-бенц» русумли автобусда ана шундай ноҳуш воқеа юз берди. Йўловчи йигит ҳеч бир сабабсиз салон ичида тўсиқ мақсадида ўрнатилган ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетган. Бошқа йўловчиларнинг гувоҳлик беришича атрофдагиларга ҳеч қандай зарар етмаган. Аммо йигитнинг ўзи жароҳат олган.

Ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органига хабар берилган.

Юз бераётган ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти барча йўловчилар ва шаҳримиз меҳмонларидан жамоат транспортларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, уни асраб-авайлаб, кўп йиллар халқимизга соз ҳолда хизмат қилишига ўз ҳиссаларини қўшишларини яна бир карра сўраб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг