Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда тезюрар темир йўл қуришга оид қарор муҳокамага қўйилди

Тошкентда тезюрар темир йўл қуришга оид қарор муҳокамага қўйилди

Фото: «Zamin.uz»

Тошкентда тезюрар электрлаштирилган темир йўл қурилади. Ушбу қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

«Тошкент шаҳрида электрлаштирилган тезюрар икки изли айланма темир йўлини қуриш учун қум-шағал материалларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳасига кўра Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 19 майдаги ПП-2979-сонли «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сонли «Дарё ўзанларини тозалаш ишларига онлайн-аукцион орқали xўжалик юритувчи субъектлар жалб этиш тартиби тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсад қилинган.

Тошкентда тезюрар айланма темир йўли қуриш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Xавфсиз дарё» давлат унитар корxонасига истисно тариқасида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Кўприкқурилиш» трести унитар корxонаси билан тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган участкалар рўйхати асосида дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга руxсат берилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, сайтимиз орқали Тошкент ер усти ҳалқа метроси йўналиши ва бошқа маълумотлар бериб ўтилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг